Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқларда ўлим билан якунланадиган флешмоб тобора оммалашмоқда

© Шарк ЗиёкориКнижный магазин в Узбекистане
Книжный магазин в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ҳаёт учун хавфли бўлган ўйинлар ҳақида энди унутай деганимизда, ёшларни ҳаёти учун жиддий таҳдид солувчи бошқа "ўйин" пайдо бўлди

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Интернетда охири ўлим билан якунланиши мумкин бўлган флешмоб яшин тезлигида оммалашмоқда — ўсмирлар кир ювиш учун мўлжалланган гелларни чайнаб, "тановвул" жараёнини Интернет тармоғига қўйишмоқда ва "эстафета"ни ўз дўстларига ва танишларига узатишмоқда. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.

Филипп Будейкин - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
"Кўк кит - ўлим гуруҳи" ташкил қилган шахс устидан суд ҳукми ўқилди
Тиббиёт ходимлари кир ювиш капсулалари тановвул учун яроқсиз ва ўта заҳарли эканлиги тўғрисида огоҳлантиришмоқда — улар таркибида этанол, полимерлар ва водород пероксиди бор. Уларни ютиш — ич кетиш ва кўнгил айнишини келтириб чиқариши мумкин, баъзи ҳолатларда эса ҳатто ўлимга олиб келиши айтилмоқда.

Флешмоб иштирокчиларидан бири телеканалга берган интервьюсида капсулаларнинг хавфи ҳақида олдиндан билганини айтган. Аммо, "эстафета"ни қабул қилгани учун, таблеткани ейишга қарор қилган.

"Одамларнинг аксарияти мен учига чиққан аҳмоқ эканимни айтишар, ёки нега мен бу иш билан шуғулланаётганимни сўрашар эди", — деб ҳикоя қилган йигит.

Fox News хабарига кўра, флешмоб, ҳажвий нашрлардан бирида эълон қилинган ҳазил видео туфайли оммалашга бўлиши мумкин. Видеода кўриниши иштаҳали бўлгани учун гел-таблеткаларни иштаҳа билан "юаётган" эркак тасвирланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала