Жамият

Ўзбекистон мусулмонлари АҚШ Давлат департаменти ҳисоботидан норози

Ўзбекистон мусулмонлари АҚШ ташқи ишлар муассаси томонидан республиканинг “алоҳида безовталик уйғотаётган мамлакатлар” қаторига қўшилишидан норози бўлди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Мусулмонлар идораси Вашингтон томонидан Ўзбекистонни фуқаролар диний эркинлиги бузилиши туфайли “алоҳида безовталик уйғотаётган” мамлакатлар қаторига қўшилишидан норози, бўлди деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Мусумонлан Ўзбекистоннинг АҚШ Давлат департаменти томонидан тузилган “Фуқаролар диний эркинлиги доимий равишда қўпол бузилаётган мамлакатлар” рўйхатига киритилишидан ҳақли равишда норози. Биз, Ўзбекистоннинг ушбу рўйхатга киритилишини хато деб ҳисоблаймиз”, — дейилган Мусулмонлар идораси хабарида.

Идора хабарига кўра, ўтган йили диний соҳада жиддий ўзгаришлар юз берди ва тўпланиб қолган муаммоларни ҳал қилиш учун катта ишлар амалга оширилди. Хусусан, мамлакатда имом ал-Бухорий ва имом ат-Термизий номли Ислом цивилизацияси маркази ва халқаро изланишлар марказлари ташкил қилинди. Вилоятларда ҳадис, фикх, ақида ва тасаввуфни ўргатувчи мактаблар очилди.

Антониу Гутерриш - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
БМТ раҳбари террорчиларнинг асосий нишони мусулмонлар эканлигини таъкидлади

Олий дининй ўқув марказларининг умумий сони 11тага етди. Бухорода Олий мадраса ташкил қилинди, Тошкент Ислом институтида уч йиллик махсус сиртқи бўлим очилди, ўқув юртларига қабул қилиш квоталари 150%га оширилди. Бутун республика бўйлаб 15 янги масжид қурилди, 55та масжид қайта таъмирланди.

Ундан ташқари Ҳаж сафари учун белгиланган квоталар миқдори ҳам 5200 кишидан 7200 кишигача оширилди. Умра сафари квотаси эса 6000 кишидан 10000 кишигача оширилди. Бугунги кунга қадар 120 минг Ўзбекистонликлар Ҳажга бориб келишди, 92 мингдан ортиқ киши эса – Умра зиёратига.

“Республикадаги турли дин вакиллари диний эркинлик соҳосида ижобий ўзгаришларни қайд этишмоқда. Ушбу муҳим ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистонни “алоҳида безовталик уйғотаётган мамлакатлар” рўйхатига киритиш – ўтмиш нигоҳларига асосланган”, — дейишди Мусулмонлар идорасида.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала