Ўзбекистон Туризм қўмитаси авиарейсларга чипталарни арзонлаштириш устида ишламоқда

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Азиз Абдуҳакимов Тошкентда бўлиб ўтган матбуот-анжумани давомида россияликлар орасида энг кенг тарқалган туризм тури ва авиачипталар нархи пасайтирилиши борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, россияликларнинг Ўзбекистонга келиши фаоллашган ва туристлар оқимини учта тоифага бўлиш мумкин.

Азиз Абдуҳакимов: Ўзбекистон туризм соҳасида улкан имкониятларга эга
"Россия марказидан Ўзбекистонга келаётган, бизнинг маданиятимиздан баҳра олиб, миллий таомларимизни татиб кўришни хоҳловчи, қадимий шаҳарларда бўлишни истовчилар бор. Меҳмонларнинг бошқа қисми — мусулмон регионлар — Шимолий Кавказ, Татарстон, Бошқирдистондаги россияликлардир. Бу одамлар, шу жумладан бизнинг ўлкага муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш учун келишади. Булар билан биз ҳозирда фаол алоқадамиз, бу минтақаларнинг раҳбарлари мамлакатимизга ташриф билан келишди ва биз улар билан ҳамкорлик тўғрисида келишдик. Шунингдек, айни вақтда витамин туризми ҳам оммалашмоқда. Бунда Сибир аҳолиси мавсумлар орасида мева учун келадилар. Мева еб, соғломлашиш учун", — деб қайд этди Давлат Туризм қўмитаси раҳбари.

У шунингдек, Россиянинг алоҳида регионларидан сайёҳлар темирйўл транспортида келишаётганини ва у анча арзон тушишини қўшимча қилди.

Авиаташувлар арзонлашувига келадиган бўлсак, Абдухакимовнинг сўзларига кўра, бу тез кечмайдиган ва мураккаб масала, аммо бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда.

"Биз ҳозирда миллий авиакомпания билан биргаликда бу масалани ҳамкорликда муҳокама қиляпмиз, бу йўналишда ўзгаришлар бор — ички авиарейсларга чегирмалар эълон қилинди. Халқаро авиаташувларга келадиган бўлсак, нарх туширилиши учун сайёҳлар мамлакатда кўпроқ пул қолдиришлари керак, бу ўзини оқлаши учун. Авиаташувчилар билан бу борада аниқ тушунчаларимиз бор, тез орада бу мавзуда яхши хабарларни кутсангиз бўлади", — деб хотима қилди Давлат Туризм қўмитаси.

Янгиликлар лентаси
0