Туғилиш статистикаси: эгизаклар сони ва энг оммавий исмлар

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтиш7-миллиардный житель Земли родился в Калининграде
7-миллиардный житель Земли родился в Калининграде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йилда Ўзбекистонда қўйилган исмлар орасида энг оммавийси - Мадина ва Азизбек.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлигининг 2017 йил якунлари бўйича ФХДЁ соҳасида таҳлилий натижалар эълон қилди.

Унга кўра, ўтган йилда республика бўйича туғилган энг оғир чақалоқ вазни 9,870 кг бўлган қиз бола, энг узун бўйли чақалоқ эса – 70 смли ўғил бола бўлган.

Чақалоқлар - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар маълум бўлди

Энг кўп фарзандли она – Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 9чи фарзандни дунёга келтирган.

Чақалоқларга қўйилган энг оммавий исмлар  Мадина – 5678 қиз бола ва Азизбек – 5674 ўғил бола.

Ўзбекистонда 2017 йилда 14382 нафар эгизак туғилган. Бу умумий туғилишларнинг 1,9 %ни ташкил қилади.

Шунингдек, йил давомида Ўзбекистонда 138 оилада уч эгизак ва бир Андижон вилоятининг шаҳристон туманида бир оилада тўрт эгизак туғилган.

Шу ўринда дунёда ҳар йили туғилаётган эгизаклар статистикасига назар солсак, қуйидаги вазиятни кузатиш мумкин:  

Нигерияда – 4,5 %

Норвегия, Дания, Голландияда  - 2 %

Ўзбекистонда – 1,9 %

Америкада – 1,6 %

Европада – 1,4 %

Англияда – 1,3 %

Жануби-шарқий Осиё мамлакатларида – 0,8 %

Японияда – 0,6 %

Хитойда – 0,4 %

*materinstvo.ru сайти хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0