Ҳодисалар

Адвокатлар прокурорлардан Соипов учун ўлим жазосини сўрамасликни илтимос қилишмоқда

© REUTERS / Jane RosenbergСуд над Сайфулло Саиповым
Суд над Сайфулло Саиповым - Sputnik Ўзбекистон
Айбловчи томон ўлим жазосини сўраш борасида аниқ бир фикрга келгани йўқ, бу борада Бош прокурор Жефф Сешнснинг қарори кутилмоқда, деб хабар қилади РИА Новости

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Терроризмда айбланаётган Сайфулло Соиповнинг адвокатлари одил судловга битимни таклиф қилишмоқда, унга кўра судланувчи ўлим жазосидан халос этилиши мумкин, дейилган суд ҳужжатларида.

Полицейские на месте наеда грузовика на велосипедистов в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
"Соипов иши" "ўзбек иши" эмас - Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази
"Айбловчи томоннинг ҳаракати ўлим жазоси берилиши учун қаратилмаса бу ҳолатда омма ва жабрдийдаларнинг 2017 йил 31 октябрдаги даҳшатли ҳодисага қайтишга зарурат туғдирмасдан ишнинг тезда якун топишига имкон яратар эди", — дейилади ҳимоя томоннинг илтимосномасида.

Айбловчи томон ўлим жазосини сўраш борасида аниқ бир фикрга келгани йўқ, бу борада Бош прокурор Жефф Сешнснинг қарори кутилмоқда, деб хабар қилади РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Манхеттенда юк машинасида бир неча кишининг ҳаётига зомин бўлган Сайфулло Соиповга терроризм ва қотиллик бўйича айблов эълон қилинди. 

Соиповга умумий ҳисобда 8 та қотиллик (ҳужум қурбонлари сони бўйича), 12 та қотиллик содир этишга уриниш (жабрланганлар сони бўйича), ИД террорчилик гуруҳига кўмак бериш ва кўмак беришга уриниш, зўравонлик ва транспорт воситасига зарар етказиш бандлари бўйича айблов қўйилган эди.

A photo of Sayfullo Saipov is displayed at a news conference at One Police Plaza Wednesday, Nov. 1, 2017, in New York. Saipov is accused of driving a truck on a bike path that killed several and injured others Tuesday near One World Trade Center. - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Сайфулло Соипов айбловни тан олмади
22 банддан иборат айблов хулосасини ҳакамлар ҳайъати чиқарган. Энди Соипов ўз қилмишлари учун суд олдида жавоб беради, дейилади Нью-Йорк жанубий округи прокурори ҳужжатида. Айбловнинг икки моддаси бўйича Соиповга умрбод қамоқ жазоси ёки ўлим жазоси берилиши мумкин.

Адлия вазирлиги хабарида қайд этилишича, Соипов юк машинасида ҳужум қилишга уни телефон орқали кўрган ИД видеоси илҳом берганини тан олган. У жиноятни содир этишни бир йил аввал ўйлаб қўйган, ҳужумдан икки ой аввал эса "кўпроқ бегуноҳ одамлар жабрланиши" учун уни юк машинаси ёрдамида амалга оширишга қарор қилган. У терактдан бир ҳафтача олдин юк машинасини ижарага олиб, уни бошқаришни машқ қила бошлаган.

Соипов юк машинасида Манхэттеннинг жануби-ғарбида жойлашган велосипедчилар йўлагида учраган велосипедчиларни босиб, бир неча кўча юриб ўтган, сўнгра мактаб автобусига урилиб тўхтаган.

Ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 12 киши жароҳат олган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала