Қозоғистондаги автобус ҳалокати: ОДКБ қурбонлар оиласига ҳамдардлик билдирди

© Sputnik / Амир Исаев / Медиабанкка ўтишФлаги стран-участниц Организации Договора о коллективной безопасности: Таджикистана, России, Киргизии, Казахстана, Белоруссии, Армении и флаг ОДКБ (справа налево)
Флаги стран-участниц Организации Договора о коллективной безопасности: Таджикистана, России, Киргизии, Казахстана, Белоруссии, Армении и флаг ОДКБ (справа налево) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автобус Ақтобе вилояти Иргиз туманидаги Самара - Шимкент трассасида, пайшанба куни, 10.30да ёниб кетган

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) Ақтобе вилоятида содир бўлган ва 52 киши ҳаётига зомин бўлган ёнғин туфайли ҳамдардлик билдирмоқда, деб хабар қилди Спутник Қозоғистон.

Министр МЧС РФ Владимир Пучков - Sputnik Ўзбекистон
Россия ФВВ раҳбари ҳамдардлик телеграммасини юборди
"КХШТ котибияти ва КХШТ доимий кенгаши Қозоғистон Республикаси Ақтобе вилояти Иргиз туманида йўловчи автобуснинг ҳалокатида 52 кишининг фожиали ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради", — дейилади хабарда.

Ташкилот ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик сўзини билдирган.

КХШТ бу — халқаро минтақавий ташкилот ҳисобланади. Унинг мақсади, низомга мувофиқ "аъзо-давлатлар суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини коллектив асосда ҳимоялашга қаратилган. Коллектив хавфсизлик ҳақидаги шартнома 1992 йил 15 май куни Тошкентда имзоланган. Айни пайтда 6 давлат ташкилот аъзоси ҳисобланади: Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон.

Янгиликлар лентаси
0