Ўзбекистон халқи қайғуда: онажонлар, сизларга дунёларча сабр-бардош тилаймиз

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишЦветы и памятные свечи
Цветы и памятные свечи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон ИИВ маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг 52 фуқароси автоҳалокати аниқ сабаблари бугун ойдинлашиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида содир бўлган автоҳалокат 52 нафар Ўзбекистон фуқаросини ҳаётдан олиб кетди.

Сгоревший автобус, в котором погибли 52 человека из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ёниб кетган автобус ичидан 52 йўловчи танаси чиқариб олинди

Ўзбекистонга турли давлатлар ва ташкилотлардан ҳамдардлик мактублари келмоқда. Шунингдек, Facebook ижтимоий тармоғида Наманган вилоятига ҳамдардлик билдираётган фойдаланувчилар ҳам кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Одамлар Қозоғистонда содир бўлган мудҳиш фожиа юзасидан турли шеърлар ва ҳамдардлик изоҳларини ёзишмоқда.

Kobiljon Isakov "Халол ризқ йўлида кетган шаҳид юртдошларимга" номли шеър ёзган.

"Ризқ излаб йироқ юрт юзланган болам,

Тек турмай, минг чора изланган болам,

Алпқомат келбатинг кўзланган болам,

Ортингдан бутун юрт бўзланган болам,

"Тирикчилик"-дея изланган болам!"

Ҳали туғилмаган фарзандинг қолди,

Келинчагинг қора рўмолин солди,

Азроил…жонингни оғриниб…олди,

Билаклар ҳаққингга дуодан толди,

"Тирикчилик"-дея изланган болам!"

Сгоревший автобус в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Нега 52 киши автобусдан чиқолмай қолишган - Қозоғистон расмийлари изоҳи

Хулкар Абдуллаева: "Қайғудамиз. Инсон нимага дунёга келади деган савол мени кўпдан қийнайди. Шундай ўлим топиш учунми? Ҳали ўз сўзини айтиб улгурмаган норғул йигитлар энди яқинлари орасида йўқ, орамизда йўқ. Ҳаммамиз учун отган тонг бугун улар учун отмади. Кўпчилигимиз оналаримиз ва оталаримизни, фарзандларимизни қучиб уларга яхши сўзларни айтишимиз мумкину, аммо улар бундай бахтдан энди бебаҳра. Улар энди йўқ. Умид излаб умидсизликка қурбон бўлган азизларим. Аллоҳ сизни ўз раҳматига олган бўлсин".

Дилдора Юсупова: "Оналар, ох онажонлар, сизларга дунёларча, ундан ҳам кўпроқ сабр-бардош тилаймиз". 

"Улар ичида ҳали йигирмага кирган ва кирмаганлар бор экан. Юрагида қанча-қанча орзулари, мақсадлари бўлган. Қайтгач ёқтирган қизига ўйланмоқчи бўлгандир. Олийгоҳга кирмоқчи бўлганлари бор бўлган. Оталар келиб уй қилмоқчи бўлгандир. Ўғилчаси бўлса тўй қилмоқчи бўлгандир", — деб ёзган Дилфуза Рўзиева.

Эьтибор Курдошева: "Эй худойим ўзи раҳматига олсин, кўписи ёш йигитлар экан оналарига оиласига сабр берсин".

Янгиликлар лентаси
0