Ўзбекистонда март ойигача банкоматлар сони 600тага етказилади

© uz24.uzНа рынках Ташкента заработали банкоматы для выдачи наличных
На рынках Ташкента заработали банкоматы для выдачи наличных - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг биринчи чораги мобайнида яна 150 та банкомат ўрнатилиб, уларнинг сони 595 тага етказилади

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Жорий йил март ойи охиригача нақд пул олиш мумкин бўлган банкоматлар сони қарийб 600 тага етказилади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

Работа Сбербанка - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда биринчи валюта алмаштирувчи банкомат ишга тушди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот хизмати хабарига кўра, 2017 йилда Ўзбекистонда товарлар ва хизматлар, шунингдек бошқа ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун банк карталари орқали тўловлар ҳажми 53 триллион сўмни ташкил этган. Ўтган йил натижалари бўйича товарлар ва хизматлар, шунингдек бошқа тўловларда аҳолининг банк карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар улуши 57 фоизни ташкил этди.

Банклар томонидан мижозларнинг банк карталаридан нақд пулларни исталган пайтда олиш имкониятларини кенгайтирилиши натижасида товар ва хизматлар, шунингдек бошқа тўловлар учун ҳисоб-китобларда нақд пуллар улушининг ортиши ҳисобига банк карталари билан ҳисоб-китоблар улушининг камайиб бориши кузатилмоқда.

Банк карталари тизимидан фойдаланувчиларга янада қулай шароитлар яратиш, аҳоли гавжум жойларда банкоматлар тармоғини кенгайтириш мақсадида 2017 йил декабрь ойида қўшимча 159 та банкомат ўрнатилган ва бу борадаги ишлар босқичма-босқич давом эттирилади.

Жорий йилнинг биринчи чораги мобайнида яна 150 та банкомат ўрнатилиб, уларнинг сони 595 тага етказилади.

Янгиликлар лентаси
0