14 феврал куни "Дуторчилар" ансамбли концерт дастурини тақдим этади

© badiiyjamoalar.uzАнсамбль "Дуторчилар"
Ансамбль Дуторчилар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Концерт Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида ўтказилади

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. 2018 йил 14 феврал куни Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида "Дуторчилар" ансамбли концерт дастурини намоиш этади, деб хабар қилди Маданият вазирлиги матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси "Дуторчилар" ансамбли Алишер Навоий ҳамда Захириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларига бағишлаб, "Назм ва Наво" концерт дастурини тақдим этади", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
"Лик-лик" - халқ артисти": ижодкор зиёлилар даврасида Мирзиёев айтган ёрқин жумлалар
Эслатиб ўтамиз, 1979 йил Ҳукумат қарорига биноан Ўзбекистон Давлат телевидения ва радио комитети қошида ташкил этилган "Дуторчи қизлар" ансамбли Ўзбекистонда ўтказиладиган барча байрам тантаналарида, концертларида, ижодий учрашувларида фаол иштирок этиб келмоқда. Ансамбл ташкил топгандан то ҳозирга қадар 600 дан зиёд асарлари Ўзбекистон радиосининг «Олтин фонди"да сақланиб, вақти-вақти билан радио эфирида таралиб келмоқда.

2014 йил октябр ойидан бадиий жамоалар ижодий бирлашмасига "Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси" номи берилди. Барча ансамбллар шу жамоада иш фаолиятини давом эттира бошладилар. Шулар қатори "Дуторчилар" ансамбли ҳам шу жамоада иш фаолиятини давом эттириб келмоқда. 2016 йилдан то шу бугунги кунгача Ғ.Тошматов номидаги "Дуторчилар" ансамблига Ўғилой Қосимова бадиий раҳбарлик қилиб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0