Урганч - Хива темир йўл линияси жорий йилда фойдаланишга топширилади

© Sputnik / Виталий АньковРаботы на железной дороге
Работы на железной дороге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳа доирасида Хива шаҳрида бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлган, миллий услуби уйғунлашган темир йўл вокзали ҳам барпо этилмоқда

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Урганч — Хива темир йўл линияси жорий йилда фойдаланишга топширилади. Ҳозирги кунда қадар Урганч — Хива янги темир йўл линиясида умумий узунлиги 29,6 километр темир йўллар ётқизилди, деб хабар қилади "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати.

Электровоз O'ZEL-0204 - Sputnik Ўзбекистон
Урганч-Хива темир йўл линияси 2017-2018 йиллар оралиғида ишга тушади
"Боштранслойиҳа" акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан тақдим этилган лойиҳага кўра, ушбу янги темир йўли жорий йилда фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Лойиҳа қиймати 35,9 миллион АҚШ долларига тенг.

Қурилиш-монтаж жараёнида жами 831 минг метр куб тупроқ ишлари бажарилди. Йўл бўйлаб 124 та сунъний иншоот ҳам барпо этилди. Бунёдкорлик ишлари давомида 6 та йўл ўтказгич ва кўприклар қурилди.

Лойиҳа доирасида Хива шаҳрида бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлган, миллий услуби уйғунлашган темир йўл вокзали ҳам барпо этилмоқда. Янги қурилаётган вокзал биносининг ташқи кўриниши Хоразм меъморчилиги намуналарини ўзида акс эттиради. Вокзал сўнгги русумдаги асбоб-анжомлар билан жиҳозланади. Бу ерда замонавий VIP-зали, она ва бола хонаси, тиббиёт хоналари қурилади.

Лойиҳага кўра бинонинг кираверишида замонавий ва маҳаллий услублар уйғунлашган кўркам фое ҳам ўрин олган. Режага мувофиқ унинг олди қисмида замонавий, мусиқали фаввора ўрнатилади. Бу ерда юқори тезликдаги Интернет хизматини Wi-Fi технологияси орқали тарқатиш ускуналарни ўрнатиш ҳам кўзда тутилган. Айни пайтда бу ерда қурилиш-монтаж ишлари қизғин давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0