Тошкентда ер қимирлади

© SAM YEH / AFPЗемлетрясение
Землетрясение - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда ер қимирлади, эпицентр пойтахтдан 31 км масофада эканлиги айтилмоқда

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. 23 январь куни Тошкент вақти билан 6:26да пойтахтда зилзила қайд этилди. Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази бу вақтда Ўзбекистон шарқида зилзилани қайд этган.

"Тошкент" сейсмостанцияси маълумотларига кўра, 4 балли зилзила эпицентри Қозоғистон жанубида, Тошкентдан 18 километр масофадаги Сариоғоч тумани ҳудудида жойлашган.

Тошкент аҳолиси 3-4 балли ер қимирлашини сезишган. 

Зилзила эпицентри Сариоғоч шаҳридан 16 километр шимоли-шарқда, Тошкентдан 31 километр шарқда, 10 километр чуқурликда бўлгани билдирилмоқда. Эпицентрда зилзила кучи 4,6 баллни ташкил этган.

Янгиликлар лентаси
0