Жамият

Афғонистондан 100дан ортиқ талаба Термизга ўқишга келди

© Национальное информационное агентство УзбекистанаСтуденты в образовательном центе в Термезеском районе по обучению афганских граждан при Министерстве высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан.
Студенты в образовательном центе в Термезеском районе по обучению афганских граждан при Министерстве высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Қўшни давлат расмийлари дунёнинг ҳеч бир мамлакатида афғон ёшлари учун Ўзбекистондагидай шароит яратилмаганини қайд этишмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Термизда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида – Афғонистон ёшларини ўқитиш таълим маркази очилди,  деб хабар қилмоқда Жаҳон ахборот агентлиги.

Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда Афғонистон фуқаролари таълим олади

Ушбу замонавий таълим муассасаси Афғонистоннинг иқтисодий-ижтимоий ва бошқа соҳалари учун олий ва ўрта махсус маълумотли малакали мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади.

Таълим маркази директори в.б. Ойбек Рўзиев айтишига қараганда, бу ерда қўшни мамлакат ўғил ва қизлари махсус тайёрланган ўқув дастури асосида 4 ойлик, 6 ойлик ва 2 йиллик ўқув дастурлари асосида кундузги таълим шакли бўйича сабоқ олишади.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти Мардон Раҳматов

“Қўшни давлат фарзандларининг ўзбек тили ва адабиёти бўйича зарур билим олиши ва соҳа сирларини пухта эгаллашига алоҳида эътибор қаратамиз. Жорий ўқув йилининг дастлабки семестри учун ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши бўйича дарс жадвали ўзбек ҳамда дари тилларида тайёрланди.<…>

Таълим марказининг илк талабалари ўзбек тили ва адабиёти йўналишига қабул қилинди. Улар икки йил давомида соҳа бўйича етук мутахассис бўлиб етишади”, – дейди Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти Мардон Раҳматов.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон учун етук кадрлар тайёрлашга ихтисослашган ушбу марказ, Афғонистон Президенти Ашраф Ғанининг 2017-йил декабр ойида мамлакатимизга ташрифидан сўнг қурила бошланган эди. Қисқа вақт ичида мазкур марказ учун ажратилган бино тубдан реконструкция қилиниб, жаҳон андозаларига мос жиҳозланди.

Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистон ва Афғонистон орасида имзоланган ҳужжатлар рўйхати

“Бугун нафақат биз, ёшлар, балки бутун Афғонистон халқи учун тарихий кун бўлди. <…> Афғонистонда 7 миллионга яқин ўзбек миллатига мансуб аҳоли яшайди. Термизда барпо этилган ушбу таълим муассасаси мактаб ва боғчаларимиздаги ўзбек тили мутахассисларига бўлган эҳтиёжни таъминлайди. Келгусида темир йўл, энергетика ва бошқа соҳаларда ҳам малакали мутахассислар тайёрлаб беради. Бундай улуғ ишнинг ташаббускори бўлган Президент Шавкат Мирзиёевдан бениҳоя миннатдормиз”?,– деди Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг МДҲ давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар.

“Афғон ўғил-қизлари учун бирорта мамлакатда Ўзбекистондаги каби муҳташам махсус таълим муассасаси йўқ”, — деди Афғонистон тижорат ва санъат вазирлиги масъул ходими.  

Келгусида марказни янада кенгайтириш, ёзги ошхона ва новвойхона, ҳаммом ва кир ювиш биносини янгидан қуриш режалаштирилган. 300 ўринли қўшимча ётоқхона барпо этиш мўлжалланган. Ўқув ишлаб чиқариш устахонаси реконструкция қилиниб, янги бино қурилади.

Тантанали тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Маҳмудов ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг иқтисод ва инсон ресурслари бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий янги таълим марказининг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқди.

Янгиликлар лентаси
0