Афғонистонда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сотуви йўлга қўйилади

© GM UzbekistanGM Uzbekistan пресс-тур
GM Uzbekistan пресс-тур - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзавтосаноат" АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни Афғонистонда харид қилиш, сотувдан кейин хизмат кўрсатиш, кадрлар малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Афғонистон Ислом Республикаси президентининг катта маслаҳатчиси Хумоюн Қаюмий бошчилигидаги делегация аъзолари "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти раҳбарияти билан учрашди, деб хабар қилди Жамият матбуот хизмати.

Юбилейный автомобиль ISUZU выпустил Самаркандский автозавод - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Афғонистонга 25та автобус ва 3та трактор совға қилди
Делегация аъзолари Афғонистонда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган GM Uzbekistan, SamAuto ҳамда JV MAN Auto Uzbekistan автомобилларига қизиқиш юқорилиги қайд этиб, мазкур корхоналар маҳсулотларини тез фурсатларда Қобулдаги Ўзбекистон савдо уйида кўриш истагида эканлигини билдирди.

Учрашувда Афғонистон Президентининг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар, Афғонистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сайид Шаҳобуддин Тимурий, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комплекс раҳбари Нодир Отажонов, давлат раҳбарининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев ҳамда "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси Умиджон Салимов автомобилсозликда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича ўзаро фикр алмашди.

"Ўзавтосаноат" АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни Афғонистонда харид қилиш, сотувдан кейин хизмат кўрсатиш, кадрлар малакасини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Янгиликлар лентаси
0