Жамият

Танасидан игналар топилган болакай вафот этмаган

CC0 / pixabay / Рука ребенка
Рука ребенка - Sputnik Ўзбекистон
Касалхонада болакайнинг вафоти ҳақидаги хабарларни инкор қилишди. Айни дамда у жонлантириш бўлимида экан.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Республика Шошилинг тиббий ёрдам Республика илмий марказида танасидан  игналар топилган болакайнинг вафоти ҳақидаги хабарни инкор этишди.

“Болакай тирик, жонлантириш бўлимида”, — деди вазиятдан хабардор бўлган манбаа Sputnik мухбирига.

Бироз олдин ижтимоий тармоқларда болакай вафот этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Хусусан,  Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Ходжаева Sputnik Ўзбекистоннинг Facebook даги саҳифасида болакай вафот этганини хабар қилган эди.

Бир неча соат олдин Facebookдаги “Халқ билан мулоқот” гуруҳида қуйидаги расм пайдо бўлди. У ерда айтилишига кўра болакай “клиник ўлим”ҳолатидан кома ҳолатига қайтган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан болакайнинг аҳволи ҳақида ҳозирча ҳеч қандай аниқ хабар тарқатилгани йўқ.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала