Ўзбекистонда тожик мактаблари ёпиладими - Халқ таълими вазирлиги расмий баёнот берди

Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазирлиги Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги таълим тожик тилида олиб бориладиган мактаблар ёпилиши мумкинлигидан хавотир олмасликни маълум қилган

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги турли оммавий ахборот воситаларида "Ўзбекистон тожиклари тожик мактабларининг ёпилиши эҳтимолидан ташвишга тушди" сарлавҳаси остида эълон қилинган мақолаларга расмий муносабат билдирди, деб хабар қилган ЎзА.

Халқ таълими вазирлиги Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги таълим тожик тилида олиб бориладиган мактаблар ёпилиши мумкинлигидан хавотир олмасликни маълум қилган.

Студенты педагогического института в Чирчике - Sputnik Ўзбекистон
Янги фармон: 11-синф битирувчилари 6 ойдан 2 йилгача коллежда ўқишлари мумкин
"Бугунги кунда республикамизда 245 та умумтаълим мактабида таълим тожик тилида олиб борилмоқда. Улардаги 62 минг нафар ўқувчига 5 минг 755 нафар ўқитувчи-педагог тожик тилида таълим-тарбия бериб келмоқда. Бўстонлиқ туманидаги 8 та умумтаълим мактабида 886 нафар ўқувчига 138 нафар ўқитувчи тожик тилида таълим-тарбия бермоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунида ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши республика ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг ўз она тилини қўллашдан иборат конституциявий ҳуқуқларига монелик қилмаслиги белгилаб қўйилган бўлиб, бугунги кунда республикамиздаги умумтаълим мактабларида таълим 7 тилда олиб борилмоқда. Улар давлат таълим стандартлари асосида чоп этилган 7 тилдаги дарсликлар билан тўлиқ таъминланган.

Ўзбекистонда таълим олиш тилини миллатидан қатъи назар, ота-оналар фарзандлари билан танлаш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай тажриба дунёдаги кўпгина ривожланган давлатларда ҳам йўлга қўйилмаган", — дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0