Ҳодисалар

"Афросиёб" шамолига учиб кетган эркакнинг ўнг оёғи синди

Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида "Афросиёб" шамолига учиб кетган эркакнинг ўнг оёғи синди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Жамият
Ўзбекистонга навбатдаги "Афросиёб" электропоезди келтирилди

Хабарга айтилишича, 24 январь куни соат 19:00ларда Оқолтин туманида яшовчи, 59 яшар эркак маст ҳолда "Н.Зокиров" кўчасидан ўтувчи 7-пикет 3485-км.да темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган вақтида 761-сонли "Бухоро-Тошкент" йўналишида қатновчи "Афросиёб" тезюрар йўловчи поездининг шамолига учиб кетган. Фуқаро шу ерда тўхтаб турган юк поезд вагонига урилиб жароҳат олиб "ўнг оёқ сон суягининг ўрта учлигидан очиқ синиш" ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

Таъкидланишича, айни вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала