Россия икки ой муддатга Тожикистон фуқароларига мамлакатга киришга таъқиқ қўйди

© Sputnik / Антон Белицкий / Медиабанкка ўтишПассажиры поезда Москва – Душанбе взвешивают багаж на перроне Казанского вокзала
Пассажиры поезда Москва – Душанбе взвешивают багаж на перроне Казанского вокзала - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ушбу талаб нақафат Тожикистон фуқаролари, балки юқорида номи тилга олинган Россия шаҳарларига кириб келувчи барча чет элликларга тегишли ва Жаҳон чемпионати-2018 хавфсизлигини таъминлашга қаратилган", - деб таъкидлаган вазирлик

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Россия 14 июндан 15 июл санасига қадар мамлакатнинг 11та стадионларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати бўсағасида Тожикистон фуқароларига мамлакатга киришни таъқиқлади. Таъқиқ муддати 25 майдан бошаланади ва 25 июлга қадар давом этади. Бу ҳақда Тожикистон Меҳнат вазирлиги хабар берган.

Кубок чемпионата мира 2018 по футболу - Sputnik Ўзбекистон
Sputnik футбол бўйича жаҳон чемпионатига бағишланган лойиҳани йўлга қўйди
"Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги мамлакат аҳолисидан Футбол бўйича жаҳон чемпионати-2018 ўтказиладиган давр оралиғида, имкони борича Россиянинг қатор шаҳарларига бормасликни сўрайди2, — дейилади хабарда.

Кўрсатилган муддатда Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Казань, Калининград, Қуйи Новгород, Ростов-Дон, Самара, Саранск ва Сочи шаҳарларига кириб келган фуқаролар бир сутка муддатда миграция учетига туришлари шарт.

"Ушбу талаб нақафат Тожикистон фуқаролари, балки юқорида номи тилга олинган Россия шаҳарларига кириб келувчи барча чет элликларга тегишли ва Жаҳон чемпионати-2018 хавфсизлигини  таъминлашга қаратилган", — деб таъкидлаган вазирлик.

Футбол бўйича 2018 йилги чемпионат — ФИФА томонидан ўтказилаётган 21-жаҳон чемпионатидир, унинг бир қисми Россия шаҳарларида 14 июндан — 15 июл санасига қадар ўтказилади.

Чемпионат Россиянинг 11 шаҳарларида жойлашган 12та стадионда ўтказилади. Бундан ташқари, чемпионатда биринчи марта видео такрорлаш тизими ишлатилади.

Янгиликлар лентаси
0