Ўзбекистон чегарасида Қирғизистон фуқароси яраланди

© Sputnik / Айбек СаматовСитуация на узбекско-кыргызской границе
Ситуация на узбекско-кыргызской границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарачилари ушбу вазият юзасидан ўз текширувларини олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 29 янв – Sputnik. Ўзбекистон чегарачилари талабга бўй сўнгмаган Қирғизистон фуқаросига қарата ўқ узишди, деб хабар қилди Қирғизистон чегара қўшнлари матбуот хизмати.

Чегарачилар иш устида - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида отишма бўлди

27 январь куни 1979 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси чегарага яқин ҳудудда қўй боқиб юрган вақти Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетади. Ўзбекистон чегарачилари уни тўхтатмоқчи бўлганда, у Қирғизистон томонга қочишга уринади.

Қоидабузар чегарачилар талабига бўй сўнмагани, атроф қоронғу бўлгани ва унинг маҳаллий аҳоли вакили эканлигини аниқлашнинг иложи бўлмагани туфайли, Ўзбекистон чегарачилари қурол ишлатишга мажбур бўлишади.

Натижада Қирғизистон фуқароси чап оёғининг сон қисмидан яраланади.Қўлга олинганидан сўнг Қирғизистон фуқароси Наманган вилояти Чуст тумани касалхонасига ётқизилади.

Айни дамда Қирғизистон ва Ўзбекистон ушбу вазият юзасидан ўз текширувларини олиб бормоқда. Қирғизистон фуқароси текширувлар якунланганидан кейин уйига қайтади.

 

Янгиликлар лентаси
0