Ҳодисалар

Танасидан игна топилган болакай ҳаётига суиқасд қилинганми? Идоралар жавоби

© Sputnik / Игорь Онучин / Фотобанкка ўтишПеринатальный центр
Перинатальный центр - Sputnik Ўзбекистон
Тўпланган далиллар ва иш ҳолатларидан келиб чиқиб Азизбек Абдумажидовнинг танасида аниқланган игналар ва сим бўлагини унинг танасига яқин қариндошлари ёки бошқа шахслар томонидан ташқи куч таъсири остида киритилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни чуқур текширмасдан туриб аниқлаб бўлмаслиги ойдинлашди

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Танасида 16 та игна ва сим бўлаклари топилган ўн бир ойлик чақалоқ ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Гўдакнинг умумий аҳволи қандай? Бу мудҳиш жиноят ким томонидан содир этилган?, деган саволлларга жавоб олиш мақсадида "Халқ сўзи" мухбири қатор идораларга мурожаат қилди.

Рука ребенка - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Танасидан игналар топилган болакай вафот этмаган
Республика Соғликни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати айни пайтда чақалоқ тириклигини, шифокорлар болакайнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун бор имкониятларини ишга солишаётганини таъкидлаган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий маркази Фарғона вилояти филиалида даволанаётган 11 ойлик Азизбек Абдумажидовнинг онаси Шоҳсанам Болтабоева Тошлоқ туманидаги "Найман" маҳалла фуқаролари йиғинидаги "Истиқлол" кўчасида яшайди. Ушбу хонадонда содир бўлган мудҳиш воқеа бутун маҳалладошларни қаттиқ ларзага солди. Азизбекнинг танасидан олинган игналар ва сим бўлаги ҳақидаги хабарлар ҳаммани аччиқ ўйга толдириб қўйди.

Фарғона вилояти прокуратураси махсус хабарномасида таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани прокуратураси ҳамда туман ички ишлар бўлими ходимларидан иборат тезкор тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширишлар олиб борилган. Натижага кўра, тўпланган далиллар ва иш ҳолатларидан келиб чиқиб Азизбек Абдумажидовнинг танасида аниқланган игналар ва сим бўлагини унинг танасига яқин қариндошлари ёки бошқа шахслар томонидан ташқи куч таъсири остида киритилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш орқали, яъни чуқур текширмасдан туриб ҳақиқатни аниқлаб бўлмаслиги ойдинлашди.

"Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, — дейди вилоят прокуротураси бўлиб бошлиғи Ғайратжон Муҳаммадиев. — Чақалоқ танасидаги игналар оғиз бўшлиғи орқали яқинларининг эҳтиётсизлиги натижасида танасига кириб қолганми ёки ҳақиқатдан ҳам чақалоқ ҳаётига суиқасд қилинганми? Бунга терговнинг якуний натижаси орқали баҳо берилади".

Азизбекнинг танасига бу қадар озор етказиш сабабларига тез кунларда ойдинлик киритилади, албатта. Ҳаммани ларзага солган мудҳиш воқелик қасддан содир этилган бўлса, жиноятчига жазо муқаррар, деб ёзади нашр.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала