Ўзбекистон "Таможенный союз"дан келадиган юкларни рўйхатга олиш имкониятини кўриб чиқади

© Sputnik / Михаил Воскресенский, STF / Медиабанкка ўтишГрузовые фуры
Грузовые фуры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси ветеринария қўмитаси делегацияси 2018 йилнинг 24-26 январ саналарида Россияда сафарда бўлган

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия икки мамлакат ўртасида ҳаракатланадиган юклар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, электрон ветеринария сертификатлаш ва илмий фаолият соҳаларида ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилишди, деб хабар қилди Россельхознадзор матбуот-хизмати.

Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон темир йўллари Россияга қўшимча қатновлар киритди

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси ветеринария қўмитаси делегацияси 2018 йилнинг 24-26 январ саналарида Россияда сафарда бўлган. Делегация, "Ҳайвонлар соғлиғини ҳимоялаш федерал маркази"га ташриф буюрган ва ветеринария соҳасида Россельхознадзор ахборот тизимлари бўйича семинарда қатнашган.

"Шундан сўнг учрашувлар ташкил этилиб, тадбир якунида томонлар Ўзбекистон томон "Божхона иттифоқи" ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига транзит бўйича келаётган юкларни қайд этиш имкониятини кўриб чиқишга келишилди", — дейлади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ветеринария қўмитаси ходимларига Меркурий тизимига уланиш имконияти тақдим этилган. Бу Россияга йўл олган экспорт юклари ҳақида дастлабки электрон огоҳлантириш юбориш имкониятини тақдим этиш учун амалга оширилди.

Янгиликлар лентаси
0