Жамият

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида қўшимча 3 та автобус қатнови йўлга қўйилади

© Sputnik / Игорь МасловРейсовые автобусы
Рейсовые автобусы - Sputnik Ўзбекистон
Томонлар "Тошкент-Бишкек", "Андижон-Ўш" ва "Фарғона-Ўш" йўналишлар бўйича мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйишга қарор қилишди

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон 3 та йўналишдаги мунтазам автобус қатновларини йўлга қўйишга келишиб олишди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида уч томонлама мажлис бўлиб ўтади

Тошкентда ўтган ҳафтада ўтказилган икки давлат ўртасида халқаро автомобил ташувларини ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш давомида ушбу келишувларга эришилди.

Томонлар "Тошкент-Бишкек" ("Ғишт-кўприк"/Жибек йўли" ўтиш пунктлари орқали), "Андижон-Ўш" ("Дўстлик-Достук"), "Фарғона-Ўш" ("Ўзбекистон-Қизил Кия") йўналишлар бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйишга келишиб олишди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, икки давлат ўртасида автобус қатновларни йўлга қўйилиши аҳоли ўртасида жуда катта талабга эга бўлади. Бу Ўш шаҳрида нафақат аҳоли кўплиги жиҳатидан Қирғизистонда иккинчи ўринда бўлганлиги учун, балки бу шаҳарда кўплаб этник ўзбеклар истиқомат қилганлиги сабабли қатновларга талаб кўп бўлади.

Контрольно пропускной пункт на границе с Кыргызстаном - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбек-қирғиз чегараси орқали бир суткада 7 минг нафар киши ўтиши таъминланади

Бундан аввал Қирғизистон томони шу билан бирга Тошкент Ўш ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйишни таклиф қилганди.

"Икки давлат вилоятлари ўртасида авиақатновларни кенгайтиришимиз зарур. Айниқса, Тошкент ва Ўш ўртасида тўғридан-тўғри янги қатновни йўлга қўйиш долзарб масала бўлиб қолди. Янги транспорт қатновлари икки давлат сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантиради", — деб таъкидлаганди Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артем Новиков Тошкентда ўтган йили декабрь ойида ўтказилган музокараларда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала