Ҳодисалар

Фирибгарлар ИИВ қоровул қўшинлари хизматига олиб кириш учун пул талаб қилган

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Шошилинч тиббий ёрдам бўлими шифокор-терапевти ИИВ қоворул қўшинлари шартнома асосида ҳарбий хизматга чақиртирилишига ёрдам бериши учун 3,5 минг доллар олган

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. МХХ тезкор ходимлари ИИВ қоровул қўшинларига шартнома асосида ҳарбий хизматга фуқароларни чақириш бўйича фирибгарлик схемасини тузишда гумонланган икки нафар фуқароларни қўлга олишди.

Доллары США изъятые правоохранительными органами - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкент валюта қора бозори: 800 дан ортиқ қонунбузилишлар аниқланди

"Тезкор ходимлар Бухоро вилояти Қороулбозор туманидаги тез ёрдам бўлинмасининг шифокор-терапевти 50 ёшли Махлиё Туевани 3,5 минг доллар олаётганда қўлга олдилар. Ушбу пул эвазига у ИИВ қоровул қўшинларида шартнома асосида ҳарбий хизмат ўташга чақирилишига ёрдам беришга ваъда берган", — деб хабар қилди Sputnik мухбирига махсус хизмат ходими.

Туева унинг шериги борлигини маълум қилади. Жумладан, ИИВ 1-чи алоҳида қоровул батальони собиқ ҳарбий хизматчиси 1980 йилда туғилган Н.Хужжиев борлигини айтади. Бироз ватқдан сўнг у ҳам 3,5 минг доллар олаётганда ушланди.

Бош прокуратура департаменти М.Туева ва Н.Хужжиевга нисабатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддалари (пора бериш) бўйича жинойи иш қўзғатди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала