Қашқадарё туманлари Шавкат Мирзиёевдан қандай ёрдам сўради

© Пресс-служба президента РУзШавкат Мирзиёев посетил Центр макома в городе Шахрисабзе
Шавкат Мирзиёев посетил Центр макома в городе Шахрисабзе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қашқадарё туманлари вакиллари ўз туманларида мавжуд муаммоларнинг энг муҳимларини ҳал қилиб беришда президентдан ёрдам сўрашди.

ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Шавкат Мирзёевнинг Қашқадарё вилоятига бўлган сафари давомида, вилоятнинг барча туман фаоллари билан видеоконференция кўринишида учрашув ўтказилди, президент матбуот хизмати хабарига асосан.

Унда Қашқадарё туманлари вакиллари сўзга чиқиб, ўз туманларида мавжуд муаммоларнинг энг муҳимларини ҳал қилиб беришда президентдан ёрдам сўрашди.

Шавкат Мирзиёев посетил военный аэродром Ханабад в Каршинском районе - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Хонобод ҳарбий аэродромига ташриф буюрди

Деҳқонобод тумани вакили сўзга чиқиб, президентга ичимлик суви билан таъминлаш ҳақидаги қарори учун миннатдорлик билдирди. У ерда Туман вакили иншглиз тилидан сиртқи таълим олишга ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасаси қуришга ёрдам беришни сўради.

Миришкор тумани вакили сўзга чиқиб тумандаги ичимлик суви олиб келадиган қувурлар эскиргани туфайли аҳолини сув билан таъминлашда узилишлар бўлаётганини айтиб, ушбу муаммони ҳал қилишда ёрдам беришни сўради.

Президент Қашқадарё вилоятида ичимлик суви масаласи жуда оғир эканлигидан хабари ва ушбу масалада тезлик билан ёрдам кўрсатилишини ваъда берди

Чироқчи тумани вакили, президентдан туманга темирйўл ўтказиш кераклигини, шунингдек ички каналларни янгилаш кераклигини ва ҳар баҳорда суви қумга шимиб кетаётган Қумдарё сувидан унумли фойдаланишга ёрдам беришни сўради.

Шавкат Мирзиёев побывал в частном дошкольном образовательном учреждении в Шахрисабзе - Sputnik Ўзбекистон
Президент боғча мудирасига автомобиль совға қилди

“Учта катта катта нарсаларни айтидингиз, булардан қайси бирини биринчи навбатда амалга оширамиз, келишайлик-да энди”, — деди президент ҳазилолмуз оҳангда Чироычи вакилига.

Чироқчи вакили ҳам бўш келмасдан, — Иккаласи бўлса ҳам яхши бўларди, — деди.  

Президент бунга жавобан — Ҳа майли ўйлаб кўрамиз, темирйўл ҳақида хабарим бор, унинг ҳам вақти келган бўса керак, деди. Чироқчида биринчи навбатда темир йўл қурсак қандай бўлади, — деб залдагиларга мурожаат қилди.

Сув омбори масаласида Шавкат Мирзиёев, шошилмасдан аввал унинг лойиҳасини тузиш кераклигини айтиб ўтди. “Бу масалада етти ўлчаб бир кесиш керак”, — деди президент.

Мирзиёев проинспектировал предприятие по изготовлению соков - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Яккабоғда сок ишлаб чиқарувчи корхонага ташриф буюрди

Муборак шаҳри вакили ҳам шаҳарни сув билан таъминлаш тизими 1978 йилдан буён эскириб кетганини айтиб, ичимлик суви масаласини ҳал қилишда ёрдам беришни сўради.  

Қамаши тумани – 10 йил олдин қурилиши бошланган туғилиш мажмуасининг қурилишини тугатиб беришни сўради.

Президент ушбу иш билан дарҳол шуғулланишни буюрди.

Учрашув якунида президент ҳаётнинг барча соҳаларида, ишхона, мактаб давлат идароаларида адолат бўлишига, раҳбарлар халққа садоқат билан меҳнат қилишга чақирди. 

— Ягона йўлимиз халқимизни оғирини енги қилиш, — деди президент энг сўнгида.

Янгиликлар лентаси
0