Швецияда террорчилик қилган Акилов устидан суд 13 февралда бошланади

© AFP 2023 / Janerik HenrikssonSchwedische Polizisten
Schwedische Polizisten - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рахмат Акилов радикал ислом ғоялари таъсирида террорчилик жинояти амалга оширишда ва одамлар ҳаётини хавф остига қўйишда айбланмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Стокхолмда ўтган йили амалга оширилган терактда айбланаётган Рахмат Акилов устидан суд 13 февралда бошланади, бу ҳақида РИА Новости хабар қилмоқда.

Швеция поркуратураси Рахмат Акиловга сешанба куни расман айблов қўйиди ва ишини судга оширди. Суд мажлислари 9 майга қадар давом этади ва суд ҳукми июнь ўрталарида ўқилиши кутилмоқда.

"Қамоқ жазоси муддати тугаганидан кейин, ушбу шахс экстрация қилиниши керак…. Менинг мақсадим шуки — у ҳеч қачон бизнинг мамлакатда эркин юра олмасин", — деди прокурор Ханс Ирман журналистларга.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон фуқароси 39 ёшли Рахмат Акилов 2017 йилниг 7 апрелида юк машинасини одамлар устига ҳайдаган эди. Фожеа оқибатида 5 киши қурбон бўлган 15 киши жароҳатланган эди.

Янгиликлар лентаси
0