Қашқадарё вилояти Солиқ қўмитасига янги раҳбар тайинланди

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вилоят Солиқ қўмитаси раҳбари этиб Абдусалом Йўлдошев тайинланди.

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Қашқадарё вилояти солиқ қўмитаси раиси Собир Раҳмонқулов вазифасидан озод қилинди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Қашқадарё вилоят Солиқ қўмитаси раҳбари этиб, Давлат Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абдусалом Абдуқаҳҳорович Йўлдошев тайинланди.

Абдусалом Йўлдошев 1967 йилда туғилган, 1990 йилда Тошкент Халқ хўжалиги институтини битирган, 1996 йилда Давлат ва жамият бошқарув академиясини тугатган. Давлат органлари таркибида 1992 йилдан буён ишлаб келмоқда. 2012 йилдан буён Давлат Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

 

Янгиликлар лентаси
0