Халқаро ипакчилик комиссиясининг 26-йиғилиши Ўзбекистонда бўлиб ўтади

© Sputnik / СтрингерВыставка шелковых тканей и креамики на стенде Узбекистана
Выставка шелковых тканей и креамики на стенде Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро ипакчилик комиссиясининг навбатдаги йиғилишига Ўзбекистон мезбонлик қилиши тўғрисидаги таклиф бир овоздан қўллаб-қувватланди

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Халқаро ипакчилик комиссиясининг 26-йиғилиши Ўзбекистонда бўлиб ўтади, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.

Хабарда айтилишича, яқинда Ҳиндистоннинг Гувахати шаҳрида Халқаро ипакчилик комиссиясининг 25-йиғилиши бўлиб ўтган. Тадбирда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси Б. Шарипов ва "Bukhara Brilliant Silk" МЧЖ директори Б. Жўраевлар иштирок этганлар.

Ўзбекистон вакиллари мамлакат ипакчилик кўҳна тарихга эга эканлиги, бу борада кўп асрлик тажриба тўплангани таъкидлашган.

Буюк ипак йўлида жойлашган диёрда ўзининг атлас, адрас, беқасам каби матолари билан шуҳрат қозонгани эътироф этилган.

Ўз навбатида, мамлакатда мазкур соҳада амалга оширилаётган катта янгиланишлар, модернизация жараёнлари ҳақида маълумот берилди.

"Бундай ислоҳотларнинг шарофати билан Ўзбекистонда етиштирилаётган ипакчилик маҳсулотларининг дунё бозоридаги сифати ва рақобатбардошлиги ортмоқда, айни пайтда жабҳада 500 мингдан зиёд аҳолининг бандлиги таъминланаяпти", қўшимча қилинган хабарда.

Йиғилишда ҳиндистонлик Р. Окхандиар мазкур комиссиянинг бош котиби этиб сайланган. Анжуман якунида Халқаро ипакчилик комиссиясининг навбатдаги йиғилишига Ўзбекистон мезбонлик қилиши тўғрисидаги таклиф бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Халқаро ипакчилик комиссиясига 1960 йилда асос солинган бўлиб, у БМТдан рўйхатдан ўтказилган ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади. Ўтган йил сентябрь ойида Ўзбекистон мазкур нуфузли ташкилотнинг йигирманчи аъзосига айланган.

Янгиликлар лентаси
0