Тошкент шаҳрида 14 февралдан совуқ сув тарифлари оширилади

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишВодопроводный кран
Водопроводный кран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги нархлар Тошкент шаҳар ҳокими томонидан 29 январда тасдиқланган

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. 14 февралдан Тошкент шаҳри аҳолиси учун совуқ сув тарифлари қимматлашади, деб хабар қилди "Сувсоз" ДУК.

Газовый электронный счетчик - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1 апрелдан газ ва электр нархи ошади
Янги нархлар Тошкент шаҳар ҳокими томонидан 29 январда тасдиқланган.

Унга кўра, ҳоли учун бир кубометр совуқ сув нархи 190 сўмдан 195 сўмга, канализация хизматлари 155 сўмдан 165 сўмга оширилади.

Ҳисоблагич бўйича тўлов амалга оширишда марказлашган иссиқ сув таъминотига эга кўп қаватли уйларда (иссиқ сувга ҳисоблагич бўлмаганда) 1 метр куб нархи 625 сўм (ҳозир — 500 сўм), иссиқ сув таъминоти марказлашмаган хонадонлар учун — 460 сўм (ҳозир — 345 сўм).

Хусусий сектор уйларида канализация мавжуд бўлганда бир кубометр сув нархи 460 сўмга, канализациясиз — 295 сўмга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта Тошкентда совуқ сув тарифлари ўтган йилнинг 21 июлида ошган эди.

Янгиликлар лентаси
0