Ўзбекистон қишлоқ жойларида уй қуриш учун Саудия Арабистонидан 50 млн доллар олади

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишCтроительство домов по типовому проекту
Cтроительство домов по типовому проекту - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келишув доирасида сув, газ, электр таъминоти, йўл тармоқларини қуриш орқали мавжуд инфраструктура яхшиланади

ТОШКЕНТ, 1 фев – Sputnik. Ўзбекистон ва Саудия тараққиёт фонди ўртасида Ўзбекистон қишлоқ жойларида уй-жойлар қуриш учун 50 млн долларлик заём келишуви имзоланди.

В Бухаре сданы в эксплуатацию новые типовые дома - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда йил охиригача 9 мингдан ортиқ уй-жой фойдаланишга топширилади

Мазкур маблағ "Навоий, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги қишлоқ жойларида замонавий уй-жойлар қуриш" лойиҳасини амалга ошириш учун йўналтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

Ҳужжат Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига амалга оширган ташрифи доирасида имзоланган.

Лойиҳага кўра, республиканинг юқорида айтиб ўтилган учта вилоятидаги қишлоқ жойларида 2 мингдан ортиқ намунавий лойиҳадаги уйлар қурилади.

Шунингдек, келишув доирасида сув, газ, электр таъминоти, йўл тармоқларини қуриш орқали мавжуд инфраструктура яхшиланади, ижтимоий марказ ва спорт майдончалари, мактаб, тиббиёт муассасалари, савдо мажмуалари ва автобус бекатлари ҳам бунёд этилади.

Янгиликлар лентаси
0