Нотариус хизматлари учун тўловни мобиль телефон орқали тўлаш мумкин бўлди

© Foto : axelle bМобильный телефон
Мобильный телефон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нотариал ҳаракатлар учун қанча бож тўланиши компьютер томонидан автоматик равишда шакллантирилади

TOШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Эндиликда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун давлат божи ва бошқа тўловларни электрон тарзда амалга ошириш мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Работа за компьютером. Клавиатура - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда жиноий ишларни электрон шаклга ўтказиш режалаштирилган

"Нотариуслар фаолиятига эътирозлар, фуқаролардан белгиланганидан ортиқча пул маблағлари талаб қилинаётгани ҳақидаги мурожаатлардан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги шу йил 1 февралдан бошлаб нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун давлат божи ва бошқа тўловларни электрон тарзда амалга ошириш механизмини жорий этди", — дейилади хабарда.

Эндиликда фуқаролар нотариал ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида нотариал идораларга мурожаат этганда, давлат божи ва бошқа тўловларни мобиль телефонлар имкониятидан фойдаланган ҳолда тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин. Бу жараёнда QR кодлардан фойдаланиш имконияти ҳам мавжуд.

Нотариал ҳаракатлар учун қанча бож тўланиши компьютер томонидан автоматик равишда шакллантирилади, тўлов квитанциялари алоҳида ёзилмайди, фуқароларга қулай ва тушунарли бўлиши учун ягона андозада тўлов квитанцияси жорий қилинади.

Тўловлар банк кассалари ёки мобиль телефонлар орқали амалга оширилишидан қатъи назар, бу ҳақдаги маълумот "Нотариус" ахборот тизимида онлайн тарзда акс этади.

Янгиликлар лентаси
0