Америка Ўзбекистонга силни тезкор аниқлаш лаборатория ускуналарини тақдим этди

© Посольство США в УзбекистанеСША передают Республике Узбекистан оборудование по ускоренной диагностике туберкулеза
США передают Республике Узбекистан оборудование по ускоренной диагностике туберкулеза - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун АҚШ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига сил касаллигини тезкор ташхислаш замонавий ускуналарини тақдим этди

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. АҚШ Ўзбекистонга силни тезкор аниқлаш лаборатория ускуналарини тақдим этди, деб хабар қилди Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот-хизмати.

Заместитель государственного секретаря США по политическим вопросам Томас Шэннон - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва АҚШ турли соҳаларда мулоқотни янада ривожлантириш борасида фикр алмашди
Республика ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб ўтган тақдимот маросимида Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Марказий Осиё Минтақавий директор ўринбосари Сара Уолтер хоним ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари д-р Лианн Куппенс, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бош мутахассиси д-р Асилбек Аҳмаджонов иштирок этди.

АҚШ ҳукумати томонидан тақдим этилаёган қўлланилиши осон бўлган тўрт тўплам Xpert MTB/RIF силни тезкор ташхислаш ускуналари тиббиёт муассасаларига сил касаллигини аниқлаш вақтини саккиз ҳафтадан икки соатгача қисқартириш имконини беради. Сил касаллигини эрта ташхислаш тиббиёт муассасаларига аҳолини ўз вақтида даволаш, беморларнинг тўлиқ тузалиши ва касаллик тарқалиши олдини олишга имкон яратади.

"Америка Қўшма Штатлари илғор тиббий технологиялар ишлаб чиқаришда етакчи давлат ҳисобланади, ушбу ускуналарни етказиб беришдаги ёрдамимиз эса Ўзбекистон халқининг соғлиги ва фаровонлигини ошириш йўлидаги изланишларни доимий равишда қўллаб-қувватлашга содиқлигимизни намоён этади", — дея таъкидлади Уолтер хоним.

USAID сил касаллигини тезкор ташхислаш махсус тиббий ускуналарини ЖССТ ва KNCV Tuberculosis Foundation жамғармаси ҳамкорлигида тадбиқ этилаётган "Challenge TB" лойиҳаси орқали амалга оширди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 27 та Xpert MTB/RIF ускунаси қўлланилмоқда, улар орасида 2014 йилда USAID томонидан тақдим этилган тўртта ускуна ҳам мавжуд.

Янгиликлар лентаси
0