Жамият

Фоҳишахона мижозларини ҳайдаган аёл калтаклаб ўлдирилгани тасдиқланмади - ИИВ

© AP Photo / Anvar IlyasovУзбекские милиционеры возле дома
Узбекские милиционеры возле дома - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ижтимоий тармоқларда "Фоҳишахона мижозларини ҳайдаган аёл калтаклаб ўлдирилди" сарлавҳаси билан мақола тарқатилган

ТОШКЕНТ, 2 фев – Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ижтимоий тармоқларда "Фоҳишахона мижозларини ҳайдаган аёл калтаклаб ўлдирилди" сарлавҳаси билан тарқатилган мақолага расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, Наманган шаҳрида фоҳишахонага келганларни ҳайдагани учун калтакланган аёл касалхонада ҳаётдан кўз юмгани ҳақидаги мақола ўз тасдиғини топмади.

Расмий муносабатда билдирилишича, 2017 йилнинг 23 январь куни соат 11.06да Наманган шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига Наманган шаҳар 4-кичик туман 40-уй кириш йўлагида Турғуной Олтинованинг йиқилиб тушиб тан жароҳати олганлиги юзасидан хабар келиб тушган. Воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, суриштирув ҳаракатлари ўтказилган. 40-уйда яшовчи фуқаролар бахтсиз ҳодиса содир бўлган вақтда ҳеч қандай шовқин ёки уруш-жанжал ҳолатини кузатмаганликлари ҳақида кўргазмалар беришган.

Девушка на дороге - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Фоҳишалик билан шуғулланган аёлларнинг сурати чоп этилиши борасида ИИББ жавоби

Шифокорлар томонидан Т.Олтиновага гипертония касаллиги ҳисобига, бош мияда қон айланишининг ўткир геморрагик турида бузилиши, бош мия чап ярим шарлари мия ичи ва бош мия ўнг ярим шарлари ён қоринча инсульт гематомаси ташхиси қўйилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, 30 январь куни касалхонада вафот этган.

"Мақолада Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан боғланиб, ходимлар воқеани тасдиқлангани ҳолати ҳам ёлғонлиги аниқланди. Шунингдек, мақолада келтириб ўтилган бир аёл 6-микрорайонда фоҳишахона ташкил қилгани, маҳалла ёки участка нозирлари ундан улуш олиб, индамасликлари ҳолати юзасидан назарда тутилган Юнусова Ҳабиба Тўхтасиновнага нисбатан ижтимоий тармоқларда мақола тарқатилишидан анча илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Юнусова Ҳабиба Тўхтасиновна беш йилу олти ойга озодликдан маҳрум этилган", дейилади ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган расмий муносабатда.

Янгиликлар лентаси
0