Жамият

Тергов департаменти томонидан ўтган йили қидирувдаги 2700 шахс ушланди

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Департамент ва унинг қуйи тизимлари томонидан ўтган йили аввалги йиллардан фош этилмасдан тўхтатилган жиноят ишларнинг 1526 таси фош этилди

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Тергов ва жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор текширувлар ва тергов ҳаракатлари натижасида фош этилмаган жиноятлар аввалги йилларга нисбатан 2223 тага камайишига эришилди, деб хабар қилди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати.

Департамент ва унинг қуйи тизимлари томонидан ўтган йили аввалги йиллардан фош этилмасдан тўхтатилган жиноят ишларнинг 1526 таси фош этилиб, улар бўйича жиноят ишлари тикланиб, тергов натижасига кўра тегишли судларга юборилди.

Молоток - Sputnik Ўзбекистон
Тергов департаменти веб сайти ишга туширилди

2017 йил давомида жами 2707 нафар қидирувдаги айбланувчилар ушланиб, уларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари суд идораларига юборилди.

7225 та жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчи ва жабрланувчилар тергов давомида яраштирилиб, жиноят иши ярашув асосида судга юборилди.

Тергов органларининг саъй-ҳаракатлари билан фуқаролар ва давлатга етказилган 330,7 млрд. сўмдан зиёд моддий зарар ундирилди.

Аввалги йиллардан тўхтатилган жиноят ишлардан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги ва бошқа сабаблар билан жами 11986 та жиноят ишлари тугатилди.

Ўтган йил давомида жами 19672 та жиноят ишлари бўйича суриштирув ва тергов ҳаракатлари ишлари олиб борилди. Жабрланувчиларнинг поймол этилган ҳуқуқлари тикланиб, жиноят ишлари тегишли суд идораларига юборилди.

Маълум қилинишича, Тергов департаменти ва унинг қуйи тизимларига йил давомида 29733 та мурожаат келиб тушган.

Янгиликлар лентаси
0