"Ўрикзор" бозори сотувга қўйилмаганлигига аниқлик киритилди

© Facebook / Водители ТашкентаНа территории ташкентского базара «Урикзор» прорвало теплотрассу
На территории ташкентского базара «Урикзор» прорвало теплотрассу - Sputnik Ўзбекистон
Икки комплекс ҳам Учтепа туманида жойлашган бўлиб, бири савдо, иккинчиси хизмат кўрсатиш бўйича мулк комплекси ҳисобланади. Улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 июндаги 507-фармойишига биноан савдога қўйилган

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. "Ўрикзор" бозори сотувга қўйилмаган, деб аниқлик киритди Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Илгарироқ Тошкент шаҳридаги "Ўрикзор" бозори сотувга қўйилгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Маълум қилинишича, ЎзА мухбири масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган.

Бошқарма бош мутахассиси Баҳодир Юсуфжоновнинг аниқлик киритишича, Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан 36 та давлат активи савдога қўйилган. Улар орасида "Ўрикзор савдо комплекси" масъулияти чекланган жамияти балансидаги иккита мулк комплекси ҳам бор.

Икки комплекс ҳам Учтепа туманида жойлашган бўлиб, бири савдо, иккинчиси хизмат кўрсатиш бўйича мулк комплекси ҳисобланади. Улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 июндаги 507-фармойишига биноан савдога қўйилган.

Бошқарма бош мутахассисининг маълумотлари шундан далолат берадики, савдога қўйилган давлат активлари ҳақидаги эълоннинг айрим оммавий ахборот воситалари томонидан нотўғри талқин этилиши ҳамда юзаки ёндашилиши натижасида "Ўрикзор" бозорининг сотилиши ҳақидаги хабарлар тарқаб кетган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала