Иқтисод

Ўзбекистонда қайси усулда ҳосил етиштириш деҳқонни бой қилиши маълум қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровОвощи на Международной выставке "Узбекистан на Шелковом пути"
Овощи на Международной выставке Узбекистан на Шелковом пути - Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, кейинги пайтда Ўзбекистонда деҳқончиликнинг "тўқсонбости" усули тобора оммалашмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ўзбекистонда қайси усулда ҳосил етиштириш деҳқонни бой қилиши маълум қилинди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.

Шавкат Мирзиёев торжественно вручил награды ко Дню работников сельского хозяйства - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Деҳқон ҳаётнинг устуни – Шавкат Мирзиёев
Таъкидланишича, кейинги пайтда Ўзбекистонда деҳқончиликнинг "тўқсонбости" усули тобора оммалашмоқда. Чунки у деҳқонларга бойиб кетиш имконини бермоқда. "Ахир, бу усулни қўллаб, аҳолига айни "илигузилди" пайтида витаминларга бой маҳсулотларни тортиқ қилиш мумкин". — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидан олинган маълумотларга қараганда, жорий йил ҳосили учун 2017 йил куз ойларида "тўқсонбости" усулида пиёз, саримсоқпиёз, карам, ошлавлаги, сабзи, кўкатлар, шунингдек, брокколи, рукколи, паре пиёзи экинлари экилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу экинлардан 1,6 миллион тонна пиёз, 283 минг тонна саримсоқпиёз, 184 минг тонна кўкпиёз, 400 минг тонна кўкатлар, 592 минг тонна сабзи, 263 минг тонна ошлавлаги ҳосили олиниши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала