Ўзбекистон совет давридаги иситиш тизимларидан воз кечмоқда

© Sputnik / Сергей Кузнецов / Медиабанкка ўтишЗдание тепловой станции
Здание тепловой станции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эски совет даврида қурилган иссиқлик тизимлари ўрнига, техник йўқотишлар даражасини пасайтирадиган, свет ўчиши миқдорини камайтирадиган замонавий тизим йўлга қўйилади

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Самарқандда замонавий иссиқлик таъминоти йўлга қўйилади, деб хабар қилди СТВ нашри.

Изготовление солнечных батарей на предприятии - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги уйлар қуёш нурида ишлайдиган иссиқлик тизими асосида иситилади
Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида 240 мингдан зиёд аҳолига иссиқлик ва иссиқ сув таъминотида самарали ва сифатли хизматлар кўрсатилади. Бу жорий йил 25 январ куни Бутунжаҳон банки директорлар кенгаши томонидан маъқулланган "Энергия самарадорлигини ошириш ва марказий иссиқлик таъминотини модернизациялаш" лойиҳаси туфайли амалга оширилади.

Лойиҳа Халқаро тараққиёт ассоциацияси томонидан ажратилаётган 140 миллион миқдордаги кредит эвазига молиялаштирилади, деб хабар қилган банк матбуот-хизмати.

Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарларида иситиш ва иссиқсув таъминоти бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифати сўнгги йилларда ёмонлашган, айрим шаҳарларда эса бундай хизматлар умуман мавжуд эмас. Кўплаб оилалар уйни иситиш учун соғлиқ учун зарарли, ишончсиз ва қиммат воситалардан фойдаланишмоқда, хусусан кўмир печлари шулар жумласидандир, деб ёзади нашр.

Мамлакатнинг айрим регионларида болалар боғчалари ва мактабгача таълим муассасалари қиш-куз мавсумида иситишдан маҳрум ва шу туфайли болаларни улар учун зарур бўлган шарт-шароитлар билан таъминлаб бера олмаяпти, деб қўшимча қилинади хабарда.

Совет даврида ишлаб чиқилган марказий иссиқлик таъминоти корхоналари бугунги кунда қатор сабабларга кўра ҳаёт учун яроқли эмас. Иссиқлик энергияси учун тарифлар уни ишлаб чиқариш сарф-харажатларини қопламаяпти, етказиб берилган хизматлар учун йиғилаётган тўловлар паст ва магистрал ҳамда тақсимловчи тармоқларда иссиқлик ва иссиқсув йўқотишлари эса юқорилигича қолмоқда, деб таъкидланган хабарда.

Водопроводный кран - Sputnik Ўзбекистон
Барча давлат органлари 5 йилдан сўнг иссиқ сув таъминотидан маҳрум бўлади
Янги лойиҳа эса замонавий моделдаги марказий иссиқлик таъминотини сингдириш орқали юқорида кўрсатилган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган. Бу каби тизим Ўзбекистонда илк маротаба қўлланилади.

Янги лойиҳа туфайли Андижон, Бухоро, Чирчиқ, Самарқанд ва Тошкент(Сергели тумани)даги кўп хонадонли уйларнинг иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари яхшиланиши таъкидланган.

Бутунжаҳон банки айни вақтда Ўзбекистонда умумий ҳажми 2 миллиард доллардан зиёд бўлган 16 та лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этилишини қўллаб-қувватламоқда. Лойиҳалар қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларини бошқариш, энергетика, транспорт, соғлиқнисақлаш, таълим, шаҳар тараққиёти, сув билан таъминлаш ва санитария соҳаларининг ислоҳ қилинишига қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0