Тошкентда паспорт хизматлари кўрсатиш вақтинча тўхтатилади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишПаспорт и бланк в руках избирателя
Паспорт и бланк в руках избирателя - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси янги бинога кўчмоқда

ТОШКЕНТ, 3 фев – Sputnik. Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, туман Ички ишлар бошқармалари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ҳамда Тошкент шаҳрининг 70 та шаҳар ички бўлимларининг  автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали қатор хизматлар кўрсатилиши 2018 йилнинг 5 февраль кунидан 11 февраль кунига қадар вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент ИИББ сайтида хабар берилди.

Хабар қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели 1-берк кўчаси, 5-уй манзили бўйича янги бинога кўчмоқда.

Шу боис, қуйидаги хизматлар кўрсатилиши вақтинча тўхтайди:

1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш ҳужжатини расмийлаштириш юзасидан ҳужжатларни қабул қилиш ва электрон талабнома шакллантириш;

Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун алоҳида паспорт бари бир жорий этилади

2. Жисмоний шахсларга шахсий идентификация рақамини бириктириш юзасидан ҳужжатларни қабул қилиш ва электрон талабнома шакллантириш;

3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш;

4. Чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш;

5. Чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш;

6. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида қайд варағини расмийлаштириш.

Янгиликлар лентаси
0