Вазир Камиловга биринчи ўринбосар тайинланди

© PixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, у илгари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ташқи ишлар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди, деб хабар қилди ТИВ матбуот-хизмати.

"Бугун, 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатига вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Ботиржон Асадов таништирилди", — дейилади хабарда.

Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, у илгари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0