Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат учун тўланадиган пул бадали миқдори камайтирилди

© Sputnik / Ростислав Нетисов / Медиабанкка ўтишВоеннослужащий команды Узбекистана во время прохождения этапа "Тропа разведчика" на конкурсе "Отличники войсковой разведки"
Военнослужащий команды Узбекистана во время прохождения этапа Тропа разведчика на конкурсе Отличники войсковой разведки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқаролар томонидан махсус ҳисоб рақамига тўланадиган пул бадали жорий йилнинг 5 февралидан бошлаб, энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баробари, яъни 3 миллион 444 минг 800 сўм этиб белгиланди

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган Фармон билан сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат учун тўланадиган пул бадали миқдори ўзгарди.

Принятие военной присяги - Sputnik Ўзбекистон
Муддатли ҳарбий хизматга баҳорги чақириқ бошланди
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур Фармонга асосан, сафарбарлик чақируви резерви хизматига қабул қилинган фуқаролар томонидан махсус ҳисоб рақамига тўланадиган пул бадали жорий йилнинг 5 февралидан бошлаб, энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баробари, яъни 3 миллион 444 минг 800 сўм этиб белгиланди.

Бунгача сафарбарлик чақируви резерви хизматига қабул қилинган фуқаролар томонидан махсус ҳисоб рақамига тўланадиган пул бадали энг кам ойлик иш ҳақининг 27,5 баробари, яъни 4 736 600 сўмни ташкил этган.

Жорий йилнинг февраль-март ойларида туман (шаҳар) чақирув комиссиялари томонидан сафарбарлик чақируви резерви хизматига ўтказиладиган чақирув ёшидаги фуқаролар яратиб берилган ушбу имкониятдан кенг фойдаланган ҳолда янгидан белгиланган пул бадали миқдори бўйича шартномалар имзолаб, пул бадалларини тўлашлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0