Россияда вақтинча яшаш учун олинган рухсатномалар сони бўйича Ўзбекистон 4 ўринда

© Sputnik / Вадим Жернов / Медиабанкка ўтишФМС Санкт-Петербурга презентовало образцы документов с отпечатками пальцев
ФМС Санкт-Петербурга презентовало образцы документов с отпечатками пальцев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энг кўп рухсатнома олган мамлакатлар орасида Украина, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари бор.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари 2017 йилда Россияда вақтинча яшаш учун берилган рухсатномалар сони бўйича 4-ўринни эгаллади, деб хабар қилмоқда Россия ИИВ сайти.

Процедура снятия биометрических данных в визовом центре Санкт-Петербурга - Sputnik Ўзбекистон
Россияда вақтинча яшаш рухсатномасини олиш учун янги виза жорий этилди

Рухсатномалар энг кўп берилган мамлакат бу – Украина. 2017 йилда Украинанинг  96 212 нафар фуқаросига вақтинча яшаш учун рухсатнома берилган. Рухсатномалар сони бўйича иккинчи ўринда — Қозоғистон 45317 та, учинчи ўринда Тожикистон – 40 887та туради.    

Ўзбекистон фуқароларига ўтган йилда – 36 469та вақтинча яшаш учун рухсатнома берилган. Бешинчи ўринда Арманистон бўлиб, ушбу давлат фуқароларига 22 860 та рухсатнома берилган.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий фикр ўрганувчилари маълумотига кўра, айни дамда Ўзбекистондан ташқарида яшаётган фуқаролар сони 3 миллион кишига яқин. Россия ИИВ хабарига кўра, Россияда Ўзбекистон фуқаролари мигрантлар умумий сонидан 10%ни, яъни 1 миллионга яқин кишини ташкил қилади. Ўзбекистон фуқаролари номига 765 800 та патент расмийлаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0