Ахмат Қодиров фонди Бангладешда мьянмалик етим-болалар учун мактаб очди

© REUTERS / Mohammad Ponir HossainБеженцы в Мьянме
Беженцы в Мьянме - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров мактабдаги ўқитувчилар маош олишлари, кутубхона учун аллақачон китоблар харид қилинганига аниқлик киритди. Шунингдек, болалар дарсликлар ва кийим-кечак билан таъминлангани, бир кунда икки маҳал овқатланишлари ҳақида айтиб ўтди

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Ахмат Қодиров номидаги регионал жамоатчилик фонди Бангладешда мьянмалик қочқинлар лагерида етим-болалар учун мактаб очди, деб хабар қилди Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон: мусулмон биродарларимиз Мьянмада ўта шавқатсиз муносабатларга дуч келишмоқда
"Мьянма билан чегарадош Бангладеш ҳудудида қочқинлар учун ташкил этилган энг йирик лагерда мактаб очилиши бўйича ишлар якунланди. У етим-болалар учун мўлжалланган. Мактабга Россия қаҳрамони Ахмат-Ҳожи Қодиров номи берилди. Таълим муассасасида мингга яқин ўғил болалар ва қизлар таҳсил олади. Ўқиш жараёни бошлаб юборилган", — деб ёзган Қодиров ўзининг "Вконтакте"даги саҳифасида.

Қодиров шунингдек, мактабдаги ўқитувчиларга маош тўланиши, мактаб кутубхонаси учун аллақачон китоблар харид қилинганига аниқлик киритган. Болалар дарсликлар ва кийим-кечак билан таъминланган, бир кунда икки маҳал овқатланишади.

"Дастлабки лойиҳа бўйича иккита қудуқ қазилиши керак эди. Аммо сув фавқулодда камлиги. етишмаслигини тушуниб, Россия қаҳрамони Ахмат-Ҳожи Қодиров номидаги жамоатчилик фонди қудуқлар сонини йигирматагача етказишга қарор қилди. Улардан еттитаси эксплуатацияга киритилган", — қўшимча қилган Қодиров.

Гуманитарная помощь Узбекистана Бангладешу - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Бангладешга энг катта инсонпарварлик ёрдамларидан бирини юборди

Лагерда шунингдек, тиббиёт пунктлари очилади. "Бу йирик ижтимоий лойиҳа бўлиб, бир нечта масалаларга ечим топишга қаратилган. Биринчи галда, кичик ёшдаги болалар ўқиш ва ёзишга ўргатилади. Бошланғич таълимни олишга улгурган болалар эса фанлар бўйича ўз билимларини кенгайтирадилар… Минглаб болалар, ўсмирлар, йигит ва қизлар саводли бўлади, очлик нелигини унутишади", — хотима қилган Чеченистон раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0