Метан баллон портлаши оқибатида икки киши қурбон бўлди

© UznewsВзрыв газового баллона в автомобиле
Взрыв газового баллона в автомобиле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаган газ қуйиш шахобчасида метан баллон ўрнатилган матиз портлаб кетди.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Бухоро вилоятининг Когон туманида “Матиз” автомобилига ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида икки киши қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда Тергов департаменти.

“2018 йил 02 февраль куни соат тахминан 22:30да Бухоро вилояти, Когон туманида жойлашган “ZELIC OIL GAZ” МЧЖга тегишли автомобилларга газ қўйиш шохобчаси олдида “Матиз” русумли автомашинанинг газ баллони портлаши натижасида автомашинада бўлган 2 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олиб вафот этган”, — дейилган хабарда.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 259 моддасининг 2 қисми бўйича — ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажаралиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши оқибатида одам қурбон бўлишига олиб келиши, жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент кўчаларида - Sputnik Ўзбекистон
Газ-баллон ускунаси ўрнатилган автомобиллар «Diqqat gaz» белгиси билан ажратилади

Хабарда айтилишига кўра, “Матиз” автомобилига метан газ баллони ўрнатилган бўлган.

Маълумот учун, метан газ баллонида газ босими ўта юқори- 200-250 атмосфера бўлади, (пропан газ баллонида 10-16 атмосфера) шунинг учун баллонга юқори хавфсизлик талаблари қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб II, III, ва IV маркали, композит газ баллонларидан фойдаланиш таъқиқланган. Фақат I турдаги, тўлиқ металлдан ясалган баллонлардан фойдаланиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0