Кремл Доғистон ҳукумати нега ёппасига қўлга олинганига изоҳ берди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишВид на Московский кремль
Вид на Московский кремль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Доғистонда Москвадан борган махсус комиссия ишламоқда. Қўлга олинган вазирлар ижтимоий лойиҳалар учун ажратилган пулларни талон-тарож қилишда айбланмоқда. Доғистонлик амалдорлар билан боғлиқ вазият борасида Россия президенти Владимир Путинга ҳам ахборот берилган

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Доғистон ҳукумати аъзоларининг қўлга олинишини сиёсий инқироз деб атаб бўлмайди, деб баёнот қилган Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

"Бу сиёсий инқироз эмас, балки ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятининг давомидир", — деб қайд этган Песков.

Матбуот-котиб, президент Владимир Путин "бу кампаниябозлик эмас, балки изчил, мақсадли ва тизимли иш" эканлиги борасида кўп маротаба такрорлаганини эслатиб ўтди.

Беженцы в Мьянме - Sputnik Ўзбекистон
Ахмат Қодиров фонди Бангладешда мьянмалик етим-болалар учун мактаб очди
Январ ойида Доғистонга қонунларга риоя этилишини такшириш учун Москвадан махсус комиссия ташриф буюрган. Комиссия фаолияти давомида Махачкала мэри Муса Мусаев, Доғистон пойтахтининг бош архитектори Магомедрасул Гитинов қўлга олинган.

Куни кеча БСБ ходимлари Доғистон бош вазири ўринбосари Абдусамад Гамидовни, унинг ўринбосарлари Шамил Исаев ва Раюдин Юсуфовларни ҳамда собиқ таълим вазири Шахоббос Шаховни қўлга олдилар.

Улар ижтимоий лойиҳалар учун ажратилган бюджет маблағларини ўмарганликда айбланмоқда. Етказилган зарар миқдори 95 миллион рублдан ортиқни ташкил этгани айтилмоқда.

Тўрт нафар амалдорнинг уйида тинтув ишлари амалга оширилган. Гамидовга фирибгарликнинг икки тури, бошқаларига биттадан тури бўйича айбловлар қўйилган. Терговчилар уларни ҳибсга олишни сўраб илтимоснома йўллаганлар.

Гамидовнинг уйидан олтин тўппонча (ТТ маркали), "Беретта" тўппончалари, иккита Калашников автомати топилган.

Сал кейинроқ суд Шаховни 5 апрел санасига қадар ҳибсга олган, бошқа қўлга олинганларнинг иши ҳозирча кўрилмаган. Амалдор ўзини айбдор деб тан олмагани айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0