“Ўзбеккино” кинолойиҳалар учун сценарийлар танловини эълон қилди

© PixabayКинопленка
Кинопленка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тарихий мавзудаги кинолойиҳалар Жалолиддин Мангуберди, Имом Бухорий, Амир Темур ва бошқа буюк шахсларга бағишланган

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги давлат грантига асосан яратиладиган бадиий, бадиий-публицистик ҳамда ҳужжатли фильмларга мўлжалланган кинолойиҳалар учун танлов эълон қилди.

Бабур Захиреддин Мухаммед на миниатюре XVI века - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистонлик киноижодкорлар Бобур ҳақидаги фильмни Ўзбекистонда тасвирга олмоқчи

Агентлик сайтида айтилишича, бадиий, бадиий-публицистик фильмлар учун 10 та тарихий мавзудаги ва 7 та замонавий мавзудаги кинолойиҳалар ҳамда 32 та ҳужжатли фильмлар мавзулари учун сценарийлар танлаб олиниши режалаштирилган.

Тарихий мавзудаги кинолойиҳалар Жалолиддин Мангуберди, Имом Бухорий, Амир Темур ва бошқа буюк шахсларга бағишланган.

Танловда ёшидан қатъи назар профессионал ёзувчи, кинодраматург ҳамда сценарийнавис ижодкорлар иштирок этишлари мумкин.

Танлов 2018 йил апрел ойига қадар давом этади.

Муваффақиятли тақдимот қилиниб, ижобий баҳо олган сценарийлар Агентлик Бадиий кенгаши қарори билан фильм ишлаб чиқаришга туширилади.

Танлов шартлари билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0