Фарғона вилоятининг учта туманида ҳокимлар ўзгарди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вилоятнинг Риштон, Сўх ва Бувайда туманларида ҳокимлар ўзгарди

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Фарғона вилоятининг учта туманида ҳокимлар ўзгарди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ғайрат Мамадалиев Риштон туман ҳокими лавозимидан озод этилди. Бунгача Сўх тумани ҳокими бўлиб ишлаган Таваккалжон Раҳимов Риштон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Таваккал Раҳимовнинг ўрнига Фаррух Ўсаров Сўх тумани ҳокими вазифасига тайинланди.

Алибек Турсунов бошқа ишга ўтгани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Бағдод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Беҳзод Ибрагимов Бувайда тумани ҳокими этиб тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0