"Наврўз" боғида сайёҳлар ўзини худди ўзбек маҳалласида юргандек ҳис қилиши зарур-президент

Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством парка "Навруз"
Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством парка Навруз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев барпо этилаётган "Наврўз" маданият ва истироҳат боғи лойиҳалари билан танишди

ТОШКЕНТ, 9 фев – Sputnik. Тошкентдаги Анҳор бўйида бунёд этилаётган "Наврўз" боғида "Наврўз" байрами тантаналари, маданий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган амфитеатр, қадимий ҳовлилар, устахоналар, айвонлар, чойхоналар ва миллий анъаналар акс этган этнографик шаҳарча қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, бугун президент Шавкат Мирзиёев барпо этилаётган "Наврўз" маданият ва истироҳат боғи лойиҳалари билан танишди.

Наврўзда маданиятимиз ва қадриятларимизнинг барча жиҳатлари намоён бўлади. Бу боғ ана шу бой миллий меросимизни тараннум этадиган жой бўлиши керак, деди президент. Бу ерга сайёҳлар ҳам иштиёқ билан келиши, ўзини худди ўзбек маҳалласида юргандек ҳис қилиши зарур. Ҳар бир бино, ўтказиладиган ҳар бир тадбир ўсиб келаётган ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўзлигини англашга ҳисса қўшиши лозим.

Давлат раҳбари лойиҳаларни янада такомиллаштириш, Наврўз байрамини халқ сайли тарзида ўтказиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берди.

Янгиликлар лентаси
0