Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўлов ставкаларига ўзгартиришлар киритилди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишСотрудник сервисного центра осуществляет технический осмотр транспортного средства
Сотрудник сервисного центра осуществляет технический осмотр транспортного средства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўловлар энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоизларда юридик шахслар учун ҳамда жисмоний шахслар учун алоҳида, транспорт воситасининг тоифасидан келиб чиқиб белгиланган

ТОШКЕНТ, 9 фев – Sputnik.Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган тўлов ставкаларига ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг Телеграмдаги каналида хабар қилинмоқда.

Унга кўра, тўловлар энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоизларда юридик шахслар учун ҳамда жисмоний шахслар учун алоҳида, транспорт воситасининг тоифасидан келиб чиқиб белгиланган.

Агар, жисмоний шахсларга тегишли енгил (М 1 тоифадаги) автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилса, мазкур тўлов Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан ундирилмайди. Бундай ҳолларда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан белгиланадиган тўловлар ундирилади.

© Телеграм канал Минюста РУЗМажбурий техник кўрикдан ўтказишда ундириладиган тўлов ставкалари
Тарифы за техосмотра автотранспорта - Sputnik Ўзбекистон
Мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ундириладиган тўлов ставкалари

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан ундириладиган, жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари учун белгиланган тўлов 2019 йил 1 январга қадар амал қилади.

Янгиликлар лентаси
0