Фарғонада ИИБ ходими 300 доллар пора олаётганида қўлга тушди

Oбуна бўлиш
Шаҳар ҳудудидаги таълим муассасалари раҳбарлари билан яхши таниш бўлган инспектор хизмат мавқеидан фойдаланиб, "ишбилармонлик" қилишни режалаштирган

ТОШКЕНТ, 9 феврал – Sputnik. Фарғона шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими милиция таянч пунктлари вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори Азизбек Мирзаев пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 100 минг доллар пора олган судья 12 йилга қамалди

Хабарда айтилишича, иш фаолияти давомида шаҳар ҳудудидаги таълим муассасалари раҳбарлари билан яхши таниш бўлган инспектор хизмат мавқеидан фойдаланиб, "ишбилармонлик" қилишни режалаштирган.

А. Мирзаев 2017 йил июль ойида таниши Ш.Акромова ўғлини Фарғона шаҳар 2-тиббиёт коллежига ўқишга киритмоқчилигидан хабар топади. У Ш. Акромовага коллежда танишлари борлигини айтиб, ўғлини ўқишга киритиб қўйишга ваъда беради. Бу иш қуруққа битмаслигига ишора қилиб, "хизмат" учун ваколатли шахсларга 300 доллар бериши зарурлигини айтади.

Ш.Акромова ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ариза билан мурожаат қилади. Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда А.Мирзаев фуқаро Ш. Акромовадан 300 доллар олаётганида ашёвий далил билан қўлга тушади.

Хабарга кўра, жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди А.Мирзаевнинг қилмишига яраша жазо тайинлади.

Янгиликлар лентаси
0