Тошкентда табиий газда юрадиган замонавий автобуслар синовдан ўтказилади

© Официальный дилер МАЗНизкопольный городской автобус МАЗ Lotos
Низкопольный городской автобус МАЗ Lotos - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу автобусларнинг поли паст бўлиб, ногиронлар аравачалари ва жисмоний имконияти чекланган шахсларга қулайлик яратувчи махсус қурилма билан жиҳозланган

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. 8 февраль куни Тошкентга Белоруссиядан катта ва ўрта ҳажмдаги "MAZ Lotos" русумли иккита тажриба автобуси келтирилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартранс" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, бу автобуслар табиий газ воситасида юради.

Ушбу автобусларнинг поли паст бўлиб, ногиронлар аравачалари ва жисмоний имконияти чекланган шахсларга қулайлик яратувчи махсус қурилма билан жиҳозланган.

Маълум қилинишича, автобуслар "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ таркибига кирувчи автопаркларда синовдан ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0