Жамият

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида аҳоли учун қулай пост очилди

CC BY 2.0 / upyernoz / Tajik-Uzbek BorderКПП на границе Узбекистана
КПП на границе Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Фуқаролар учун назорат-ўтиш пункти соддалаштирилган тартибда ишламоқда

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги "Андархон" ўтиш пункти очилди.

Железнодорожные пути - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон Тожикистонга олиб борувчи илгари бузиб ташланган темир йўлни тикламоқда

Uzbekistan24 телеканали хабар беришича, фуқаролар учун назорат-ўтиш пункти соддалаштирилган тартибда ишламоқда.

Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги "Андархон-Патар" назорат-ўтиш пункти 10 феврал куни очилди.

Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев биринчи навбатда ташқи сиёсат йўналишида қўшни давлатлар билан муносабатларни яхшилашга киришди, шу жумладан Тожикистон билан мунозарали масалалар бўйича.

Ўзбекистон ва Тожикистон виза ва чегара бўйича муаммоли масалалар бўйича келишувга эришдилар. Фуқароларнинг ўзаро ташрифлари бўйича янги ҳужжат тасдиқланади. Унга кўра икки давлат фуқаролар бир ой давомида визасиз юришлари мумкин.

2018 йил биринчи чорагида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала