Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш бўйича таклиф тайёрланмоқда

© AFP 2023 / DENIS CHARLETКредитные карты
Кредитные карты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ахборот технологиялари ва Адлия вазирликлари томонидан республикада электрон тижорат соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар умумлаштирилмоқда. Сўров 16 февралгача қадар давом этади

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш ва Адлия вазирликлари республикада электрон тижоратни ривожлантириш бўйича таклифларни йиғишмоқда, деб хабар қилди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Сайт Ebay на экране телефона - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон маҳсулотлари eBay, AliExpress электрон савдо майдонларида сотилади

Сўровнинг натижалари "Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни тубдан такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқишда қўлланади.

Сўров 16 феврал кунига қадар давом этади. Унда барча фуқаролар ўз таклифларини юборишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 22 январда Ўзбекистон президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги фармонида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0